Кўня шаҳри яқинида Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли NF-5 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳалокат машғулот вақтида юз берган. Самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Sabah газетасининг ёзишича, самолёт «Турк юлдузлари» учувчилар гуруҳи таркибига кирган.
Газетада чоп этилган суратларга кўра, самолёт аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуд яқинига қулаган.
Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари бошлангани айтилмоқда.












