Ўзбекистон | 14:35 / 13.04.2021
15880
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда Қорабоғни қайтаришда қўлга киритилган ҳарбий ўлжалар боғи очилди 

Озарбойжонда Тоғли Қорабоғни қайтаришда қўлга киритилган ҳарбий ўлжалар боғи очилди. Бу ҳақда ушбу давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку шаҳридаги ҳарбий ўлжалар боғининг очилиш маросимида иштирок этган.

Боғда намойиш этилаётган ҳарбий техника тўғрисида Озарбойжон раҳбарига жойида маълумот берилди. 

Парк билан танишганидан сўнг, президент Илҳом Алиев мукофотланган ҳарбий хизматчилар билан учрашган. 

3 декабр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Ватан уруши ёдгорлик мажмуаси ва Ғалаба музейини барпо этиш тўғрисида фармойиш имзолади. Озарбойжон Маданият вазирлигига Боку шаҳар ижро этувчи ҳокимияти билан биргаликда икки ой муддатда ёдгорлик ва музейнинг жойлашиши ҳамда дизайни бўйича республика ҳукуматига таклифлар киритиш вазифаси топширилганди. 

Озарбойжон ҳамда Арманистон ўртасидаги Қорабоғ учун уруш 2020 йил 27 сентябр куни бошланиб, 9 ноябргача давом этди. Ерларни қайтариб олиш йўлида курашган Озарбойжон Шушани қайтиб олгач, Арманистон томони таслим бўлган ва Россия воситачилигида уч томонлама тинчлик шартномаси тузилганди.

Келишувга кўра, Озарбойжон бир қатор туманларни расман қайтиб олди ва уруш тўхтатилди. Ҳудуддаги тинчликни россиялик «тинчликпарвар кучлар» таъминлаши ва уларга ўнлаб турк аскарлари ҳамроҳлик қилиши айтилган. 

Мавзуга оид