Ўзбекистон | 16:53 / 13.04.2021
5424
2 дақиқада ўқилади

Шароит яратиб берилса, ёшлар давлатга кўмакчи бўлади – президент

Президент ёшларга фақат кредит бериш билан иш битмаслиги, уларнинг ишлаши учун шароитлар ҳам яратиб бериш лозимлигини таъкидлади.

«Бир нарсани тушунинглар, ёшлар муаммоларини фақатгина Ёшлар агентлиги ёки Ёшлар иттифоқининг ўзи ҳал қилади, деб ўйласак, хато бўлади.

Ҳали олдимизда бу борада ўз ечимини кутаётган кўплаб вазифалар турибди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун шароит яратиб бериш – энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Яна бир бор такрорлайман, бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз, бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир», деган президент.

Биринчи чоракда 12 минг нафар «ёшлар дафтари»га кирганларга 255 миллиард сўм кредит ажратилгани маълум қилинди.

«Лекин фақат кредит бериш билан иш битмайди-ку? Йўлини қилиш керак, газини, светини улаб бериш керак. Шароит яратиб берилса, ёшлар давлатга кўмакчи бўлади.

Лекин, улар мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа тура оладими, деган савол ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва соҳага масъулларни ҳар куни ўйлантириши керак.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида Жондор туманида 813 нафар ёшларга кредит ажратилган. Республика бўйича ўртача 158 нафар», – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда