Молиявий ёрдам аризачи ва унинг оила аъзолари (агар бўлса) ватанга қайтиб кетишини таъминлаш учун кўрсатилади. Маблағ фуқаронинг бирламчи зарур эҳтиёжи учун маҳсулот сотувчи ёки хизмат кўрсатувчига тўланади, яъни фуқаронинг қўлига берилмайди.
Ёрдам олиш учун фуқаро консулликка ариза билан мурожаат қилиши лозим. Ариза қаноатлантирилса, қарзни 30 кун ичида қайтариш керак. Мазкур тартиб 12 апрел куни тасдиқланган низомда белгилаб қўйилди.
Ҳудудлар бўйича ажратиладиган қарз меъёрлари қуйидагича:






Қарз олиш 6 кунгача вақт талаб этиши мумкин. Жараён тартиби қуйидагича:
- Фуқаро консулхонага ариза билан мурожаат қилади, аризасига бошқа зарур ҳужжатларни илова қилади. Консулхона 2 иш кунида аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, аризачининг молиявий аҳволига баҳо беради.
Ариза намунаси:

- Консулхона молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаб, Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
- Вазирлик 1 иш кунида қарз бериш ёки рад этиш тўғрисида консулхонага хат юборади.
- Консулхона хатни олганидан сўнг 1 иш кунида фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.










