Жаҳон | 08:56 / 23.04.2021
7361
2 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизида 130 нафар муҳожир бедарак йўқолди 

Ўрта Ер денгизида бортида тахминан 130 нафар ноқонуний муҳожир бўлган 3та қайиқ йўқолиб қолди. Тахминларга кўра, қайиқлар чўкиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда SOS Mediterranee инсонпарварлик ташкилоти маълум қилди.  

Ташкилот Ливия соҳиллари яқинида фалокатга учраган 3та қайиқ ҳақида хабар олган. Уларни қидиришга SOS Mediterrane’га тегишли Ocean Viking ва яна 3та савдо кемаси жўнаган. Бироқ уларга воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришда ёмон об-ҳаво шароити ва 6 метр баландликдаги тўлқинлар халақит қилган. 

«Биз бугун воқеа жойига етиб келганимизда бирорта омон қолган одамни тополмадик», — деб маълум қилинган ташкилот хабарида. 

SOS Mediterrane’нинг таъкидлашича, бу вазиятда бирорта ҳам масъул денгиз ташкилоти ёрдам кўрсатмаган. 

Африка ва Яқин Шарқдан ноқонуний муҳожирлар Ўрта Ер денгизи орқали Европага қочишга уриниб келишади.  

Мавзуга оид