Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Нoрбоева: «Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тoрож қилинган»
23-24 апрель кунлари Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг айтишича, 2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳаларида коррупция ҳолатлари кўпайгани таъкидланди.
Маълумотга кўра, халқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Соҳта ҳужжатлар асосида 40 млрд сўмдан ортиқ маблағ, жумладан Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши ва Яккабоғ туманлари халқ таълими бўлимларида 8,7 млрд сўмлик иш ҳақи ноқонуний ўзлаштирилган.
Мавзуга оид
16:21 / 12.07.2024
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
12:48 / 11.11.2021
Халқ таълими тизимида ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларнинг “қизил” рўйхати шакллантирилади
14:53 / 29.09.2021
Карантин даврида давлат бюджетидан депутатларнинг 46та хизмат квартираси 1,2 млрд сўмга таъмирлангани маълум бўлди
16:34 / 16.11.2020