Тошкентда давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион мусобақасининг иккинчи куни муваффақиятли бошланди. Бироз аввал қорақалпоғистонлик Зайнаб Дайибекова мусобақада ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. 

Зайнаб саралаш давомида Таиланд, Гонгконг вакилларини мусобақадан чиқариб юборди. Олтин медаль ва Олимпиада йўлланмаси учун кечган беллашувда қозоғистонлик Айгерим Сарибайдан 15:6 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, қорақалпоғистонлик спортчиларнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 5 тага етди:

  • Шерзод Мамутов – қиличбозлик;
  • Жалғасбай Бердимуратов – юнон-рум кураши;
  • Шарофиддин Балтабоев  – дзюдо;
  • Aдилбек Юсупбаев – сузиш;
  • Зайнаб Дайибекова  – қиличбозлик.