Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 5,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қоида бузилиш ҳолати аниқланган
2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини сарфлашда Наманган вилоятида 5,2 млрд сўмлик қоида бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотда айтилишича, Наманганда 5,2 млрд сўм маблағ сарфланишида қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликларга аниқланган.
Маҳаллий бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 млрд сўм миқдорида, жумладан, Сирдарё (40,2 млрд сўм), Жиззах (23 млрд.сўм), Андижон (19,8 млрд сўм), Тошкент (12,1 млрд сўм), Қашқадарё (11,4 млрд сўм), Сурхондарё (8,9 млрд сўм), Фарғона (8,1 млрд сўм), Самарқанд (7,9 млрд сўм), Хоразм (6,4 млрд сўм), Бухоро (6 млрд сўм), Наманган (5,2 млрд сўм), Навоий (1,4 млрд сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,5 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 млрд сўм) қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026