Жаҳон | 16:03 / 03.05.2021
67911
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп олтин захирасига эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Марказий Осиёда энг кўп олтин захирасига эга мамлакат Қозоғистон бўлиб, у 387,9 тонна олтин билан 14-ўринда жойлашган.

Фото: storage.myseldon.com

Ўзбекистон давлат олтин захиралари бўйича дунёнинг 132 мамлакати орасида 332,5 тонна олтин захираси билан 16-ўринда туради. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, 2020 йилда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 3,4 тоннага камайган.

Марказий Осиёда энг кўп олтин захирасига эга мамлакат Қозоғистон бўлиб, у 387,9 тонна олтин билан 14-ўринда жойлашган.

Рейтингда Тожикистон 62-, Қирғизистон 63-ўринни эгаллаган. Туркманистон бўйича маълумот берилмаган.  

Кенгаш маълумотига кўра, 2021 йил бошида бутун дунёдаги монетар олтин захиралари 35,244 минг тоннани ташкил этган.

АҚШ дунёда энг кўп олтин захирасига эга давлат ҳисобланади – 8,1 минг тоннадан ортиқ.

Шунингдек, Германия, Италия, Франция, Россия, Хитой, Швейцария, Япония, Ҳиндистон, Нидерландия энг юқори ўнталикка кирган. 

Мавзуга оид