Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Раҳмон ва Путин Қирғизистон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади
Тожикистон президенти Москвада 9 май куни иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган парадда иштирок этганидан сўнг Душанбега қайтади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 8 май куни ишчи ташриф билан Москвага келади. Шу куни унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви режалаштирилган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб «Азия-Плюс» хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, Тожикистон ва Россия раҳбарлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тожик-қирғиз муносабатларидаги муаммоларни ҳал этиш ҳамда Тожикистон-Қирғизистон чегарасини демаркация ва делимитация қилиши масалаларини муҳокама қилади.
Қайд этилишича, Тожикистон президенти Москвада 9 май куни иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган парадда иштирок этганидан сўнг Душанбега қайтади.
Аввалроқ Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можарони муҳокама қилиши тўғрисида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026