Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pfizer йил якунига қадар 72,5 миллиард доллар даромад қилишни кўзламоқда
BioNTech компанияси билан бирга коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган Pfizer фармацевтик компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоиз кўпроқ даромад қилди. Шунингдек, компания йил якунига қадар вакцина савдосидан кўриши мумкин бўлган даромад прогнозини ҳам оширди.
Pfizer 2021 йилнинг биринчи чорагида 14,6 миллиард доллар даромад қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 4,5 миллиард долларга (45 фоиз) кўпроқ дегани. Компания йил бошида вакцина савдосидан 15 миллиард доллар даромад қилишни тахмин қилганди. Охирги ҳисоб-китобларга кўра бу прогноз 26 миллиард долларгача ошган. Бу эса кутилганидан 70 фоизга кўпроқ дегани.
Вакцина ва бошқа кўплаб ўта муҳим дори воситалари ишлаб чиқарувчи Pfizer йил якунида кўпи билан 61,4 миллиард доллар даромад кўришни тахмин қилганди. Бу прогноз ҳам 72,5 миллиард долларгача кўтарилган. Хусусан, Pfizer'нинг кам учрайдиган касалликлар учун чиқарадиган дорилари савдоси 29 фоизга, онкологик препаратлар савдоси 18 фоизга, иммунитетни ҳимоя қилиш бўйича дорилар савдоси 9 фоизга ошган. Яъни, Pfizer'нинг коронавирус вакцинаси кўрсатаётган самарали таъсири компаниянинг бошқа маҳсулотлари савдосига ҳам ижобий туртки бўлган.
Маълумот учун, 3 май ҳолатида Pfizer ва BioNTech ҳамкорликда 91 та давлатга 430 миллион доза вакцина етказиб берган. 14 ёшгача бўлган одамлар учун коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси 99 фоиз ўлим ҳолатидан қайтариши маълум қилинганди. АҚШда кейинги ҳафтадан Pfizer вакцинасини 12-15 ёшли болаларда ҳам зарур ҳолларда қўллаш бошланиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
23:23 / 14.04.2025
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
00:49 / 08.12.2024