Жамият | 15:57 / 06.05.2021
536
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда хорижга ишга жўнатишини айтиб икки кишининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т. фуқаро Н. ва Б.ларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотаётган хусусий клиника раҳбари қўлга олинди

Хорижга чиқиш учун 1200 АҚШ доллар эвазига сохта ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид