11:18 / 11.05.2021
25157

«Абу Сахий»да ўз акасини пичоқлаб қўйган фуқаро 5 йилга қамалди

«Абу Сахий» бозорида ўз акасини пичоқлаб, унинг қотилига айланган фуқаро 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди.

2020 йилнинг 16 декабрь куни Чилонзор тумани «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») комплекси ҳудудида Н.М. ўз акаси О.М.ни пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказгани ва О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жорий йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра, жабрланувчининг қонуний вакили — марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оиланинг ягона боқувчиси экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Ака-уканинг онаси ҳам худди шундай фикрдалигини маълум қилди.

Судланувчи Н.М.га ЖК 104-моддасининг 3-қисми «д» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Top