Бугун, 17 май куни, Москвадаги Давлат Третяков галереясида «Иван Кудряшов. Рассом таваллудининг 125 йиллигига» деб номланган кўргазма очилади. 

Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева табрик нутқи билан чиқиш қилади.

Ушбу кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган. 

Кўргазма таркибида 300дан ортиқ экспонатлар, шу жумладан 29та расм ва 214та график асарлар, 1та ҳайкалтарошлик асари, архив материаллари мавжуд. 

Маълумот учун, Иван Кудряшов (1896-1972) рассом, график артист, супрематист, ўтган аср санъатида космизмнинг энг йирик вакили, абстракт санъатда ўз йўналишининг асосчиси, педагог бўлган. 

Иван Кудряшов юбилейига бағишланган халқаро музей лойиҳаси — бу рус авангарди энг ёрқин усталаридан бири асарларининг илк ва тўлиқ ретроспективасидир. Бу ижодий ҳаёти ғайриоддий ва шу билан бирга, ХХ аср рус маданияти тарихини англаш учун характерли бўлган, кўтарилиш ва тушишларга ҳамда инсоний драмаларига тўла рассом санъатининг кўргазма-тадқиқотидир.

Кўргазманинг очилиши учун Кудряшов ижодига бағишланган биринчи монографик тадқиқот яратилган бўлиб, унда Россия, Ўзбекистон, Греция ва Франция коллекцияларидан 150дан ортиқ асарлар нашр этилган.