Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 13 минг доллар эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор шахс ва фермер ушланди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 13 000 АҚШ доллари эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор ва фермер қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ нинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида Паст Дарғом туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Паст Дарғом тумани Давлат солиқ инспектори Б.Ж. ва фермер ҳўжалиги раиси Х.Б. павлония кўчатини экиш ниятида юрган фуқародан туман ҳудудидан 15 гектар ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 13 000 доллар олаётганда ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026