Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэропортда ишлайдиган одамнинг камида икки қариндоши аэропортда ишлаши шарт». Вайнерлар Ўзбекистон ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни санади
Бугун вайнчиларни юз минглаб инсонлар томоша қиляпти. Улар ҳозирги кунда жамиятдаги айрим ҳолатлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энг ташвишга солаётган муаммолар
Улуғбек Шодибеков: таниш-билишчилик. Ўзим банкда ишлаганман, бизда таниш-билишчилик жуда ҳам кучли. Аэропортда ишлайдиган одамнинг камида икки нафар қариндоши аэропортда ишлаши шарт, банк бошқарувчисининг нечтадир одами банкда қандайдир ходим бўлиши шарт. Таниш-билишчилик жуда кучли. Кинода ҳам шунақа, пул, коррупция. Коррупция ҳамма жойда бор, аммо кинода айниқса кучли. Шунинг учун кино соҳаси ривожланмаяпти, деб ўйлайман. Берган пулга қараб рол беришади, пул оз бўлса кичкина рол, катта бўлса каттароқ рол. У ким бўлишидан қатъи назар, актёрми, бошқами. Фарқи йўқ, ролни ўхшата оладими ёки ўхшата олмайдими. Учинчи масала - ажратилаётган пулларнинг ўз жойига етиб бормаётгани.
Тимур Алихонов: энг катта муаммо битта сўздан иборат - бўлаверади. Раҳбарлардан тортиб ишчи, бажарувчигача: бўлаверади. Шу бефарқлик Ўзбекистондаги энг катта хатолардан биттаси. Ўтирдингми, пулни қилиб ол - мана шу энг катта хатолардан бири. Чиқдингми, пулни бос, эртага тушиб кетишинг мумкин, пайт борида босиб қол - шу бизнинг ривожланмаётганимизга энг катта сабаблардан бири.
Фарҳод Маннопов: тўй-ҳашамлар ҳам бунчалик дабдабали ўтиши шарт эмас. Ота-она фарзанд туғилиши билан тўйига пул йиғади, деган гап. Менинг фикримча, ота-она қизини ёки ўғлини оилали қилиш учун у даражада қийналиб, қарзга ботиши шарт эмас. Қўпол қилиб айтганда, одамлар телба бўлиб қолган: “шу нарсани қилмасам тўй бўлмайди”. Икки ёш бир-бири билан бахтли бўладими-йўқми, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ, лекин ўша артист келиши керак, ўша нарсалар сотиб олиниши керак. Машина, одамларнинг сони, исрофгарчилик... Ўзимиз қиламиз шу нарсани. Одамларнинг ўзи исрофгарчиликка йўл қўяди.
Мавзуга оид
19:00 / 11.04.2026
“Вайнлар вақтинчалик, буларнинг орқасида фақат пул ётибди” — актёр Меҳриддин Раҳматов билан суҳбат
15:41 / 13.03.2026
Давлат думасида мобил интернет ва Wi-Fi йўқолиб қолди
13:26 / 12.09.2024
Xotin-qizlar.uz платформаси доирасида муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади
23:11 / 19.03.2024