«Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти». Ўзбекистон илк бор Венеция архитектура биенналесида қатнашмоқда
Ўзбекистон илк бор архитектура ва санъат оламида кенг кўламли тадбир — XVII Халқаро меъморчилик биенналесида иштирок этади.
2021 йил 22 майдан 21 ноябрга қадар Венецияда архитектура ва санъат оламида кенг кўламли тадбир - Халқаро меъморчилик биенналеси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон биенналеда “Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти” мавзусидаги миллий павильони билан қатнашади. Ўзбекистон мазкур анжуманда Марказий Осиёдан иштирок этаётган биринчи мамлакат бўлади.
Бугун, 20 май куни Ўзбекистон биенналеда миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда Ўзбекистон номидан бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Миллий павильонининг ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, қурилиш вазири Ботир Зокиров, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров иштирок этади.
Миллий павильонимиз биенналенинг асосий жойлари — "Arsenal" ва "Giardini" чорраҳасида, мезбон Италия павильони билан ёнма-ён жойлашади.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ушбу лойиҳага Цюрихдаги Швейцария олий техник мактабини жалб этди. Унинг профессорлари Эмануэл Крист ва Кристоф Гантенбейн кўргазманинг куратори сифатида иштирок этади.
“Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти” лойиҳаси маҳаллаларнинг Ўзбекистон учун маданий ва меъморий аҳамиятини ўрганади. Лойиҳа – бу халқаро жамоанинг ҳамкорлиги натижаси бўлиб, унда ташкилотчилар глобал тажриба ва маҳаллий истеъдодга таянган. Тошкент шаҳридаги Замонавий санъат марказининг фанлараро экспериментал лабораторияси остида фаолият юритаётган Ўзбекистоннинг Ёш рассомлари ва меъморлари Ўзбекистон Миллий павильонини яратиш доирасида маҳаллий тадқиқотларда фаол қатнашди ва лойиҳага катта ҳисса қўшди.
Мавзуга оид
22:06 / 27.10.2024
Венеция бир кунга келадиган туристлар учун солиқ миқдорини оширади
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
08:14 / 04.10.2023
Венецияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
09:04 / 21.05.2023