«Blue line» номини олган «Damas»нинг янги модификациясида асосий ўзгаришлар интерьерда юз беради – янгича чехол, рул ва бар ўрнатилади.
Автомобилнинг нархи ва қачондан серияли ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, «Damas» 1996 йилдан Асака автомобил заводида ишлаб чиқарилган мини-вен бўлиб, Suzuki Carry автомобилининг нусхасидир. Саккиз ўриндиқли йўловчи ташувчи, икки ўриндиқли ва орқаси очиқ (пикап), икки ўриндиқли ва орқаси ёпиқ ҳамда икки ўриндиқли ва орқаси кузовга бириктирилган фургонсимон («Labo») турлари бор.




















