Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара демаркацияси якунланмоқда
Томонлар икки давлат чегарасида чегара устунларини ўрнатиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олди.
Хўжандда 17-22 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма демаркация комиссияси доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Сўғд вилояти раҳбари маъмуриятидаги манбага асосан хабар берди.
Музокаралар давомида томонлар икки давлат чегара чизиғидаги демаркация ишларини муҳокама қилди, демаркация линияси лойиҳаси ва чегара чизиғида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашди.
Томонлар умумий чегарада демаркация дала ишларини тезлаштиришга келишиб олди.
Манбага кўра, Тошкент ва Душанбе таркибига геодезистлар, картографлар, ТИВ, чегара хизматлари вакиллари киритилган тегишли ишчи гуруҳларга икки давлат чегараларида 2021 йил охирига қадар чегара устунларини ўрнатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги давлат чегарасининг тўлиқ делимитацияси 2019 йилда якунланган эди.
Томонлар ўшанда чегара чизиғи тўғрисида ёзма равишда келишиб олган, энди давлат чегараси демаркацияси натижасида хариталарда икки давлат чегарасининг аниқ чизиғи кўрсатилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзбек-тожик давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган. Тожикистон парламенти ушбу шартномани 2018 йил 19 апрелда ратификация қилди.
Маълумотларга кўра, ўзбек-тожик чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
12:00 / 11.10.2024