Миллий матбуот марказида «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида халқаро доирада эришилган ютуқлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Назорат профилактика фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олимжон Жўраев халқаро доираларда қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси – саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида махсус ваколатли давлат назорати бошқарув органи ҳисобланади.
Қўмита халқаро доирада минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро иш олиб бориб ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг саноат хавфсизлиги кенгаши, Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги, Евроатом, Европа Иттифоқи Комиссияси, «Росатом» давлат бирлашмаси, «Ростехнадзор» федерал хизмати каби ташкилотлар билан саноат радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган.
Ўзбекистон МДҲнинг саноат хавфсизлиги кенгаши, Кимёвий ва бактериологик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг аъзоси саналади», – деди Олимжон Жўраев.
Шунингдек, у Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан Ўзбекистонда радиациявий хавфсизлик бўйича молиявий кўмак асосида бажарилаётган миллий лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.
«Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан имзоланган техник ҳамкорлик тўғрисидаги қўшимча келишувга асосан, МАГАТЭ билан ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунга қадар 30 дан ортиқ миллий лойиҳалар амалга оширилган.
Ушбу лойиҳаларда Ўзбекистонга 20 миллион евродан ортиқ молиявий ёрдам кўринишида махсус жиҳозлар, радиация ва ядровий хавфсизлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, шунингдек, фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда радиациявий хавфсизликни ошириш бўйича ёрдам кўрсатилган.
Хусусан, 2018-2019 йилларда соғлиқни сақлаш, тадқиқот ядровий реакторининг хавфсиз ишлаши ва метрологик жиҳозларни такомиллаштириш бўйича умумий қиймати 1,2 миллион еврога тенг қуйидаги тўртта миллий лойиҳа амалга оширилган:
- Радиация ва ядро хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институтида ВВР-СМ тадқиқот реакторидан фойдаланишни такомиллаштириш;
- Республика Эндокринология илмий маркази ядро тиббиёти бўлимини модернизациялаш;
















