Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида Россияга 181 500 нафар хорижлик ўқиш учун борган бўлса, шундан 24 минг нафари – ўзбекистонликлардир.

Тожикистон томонидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда республикада ўзбекистонлик талабалар сони 3 мингга етган. Бу кўрсаткич, қўшни Қирғизистонда 30 минг, Қозоғистонда 26,5 минг, Жанубий Кореяда 10 минг, Хитойда 5 минг, Германияда 2 минг, Латвияда – 1,5 минг, Туркияда – 3,5, Беларусда – 2 минг, Украинада 4 минг, Японияда 750 ва Миср Араб Республикасида 550 нафардан ортиқроқни ташкил қилади.

Қолган хорижий давлатлардаги ёшлар ҳам умумлаштирилганда, ҳозир ўзбекистонлик 112 850 нафардан ортиқ ёшлар хорижда ўқияпти (рақамлар бундан юқорироқ бўлиши мумкин – Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси).

Мамлакат ёшларининг хорижга интилиши

Табиий саволлар туғилади: ёшлар орасида мактабни тугатгач кўп ўтмай хорижга интилиш истаги пайдо бўлиши замирида нималар ётибди? Умуман, ёшларнинг хорижга интилиши ижобий ҳолатми ёки салбий? Агар салбий бўлса, ҳукумат бу борада нималар қилиши керак? Шунингдек, бу ҳолат ўзбек таълими ва меҳнат шароитлари борасида нималарни билдиради?

Kun.uz мухбири қатор мутахассислар билан суҳбатлашиб, шу каби саволларга жавоб излади.

«Асосийси – салоҳиятли кадрларни ушлаб қолиш» — Камолиддин Раббимов

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг фикрича, Ўзбекистон ёшларининг четга кетиш истаги замирида бир қанча табиий ва ижтимоий-иқтисодий омиллар бор.

«Ёшлар – қизиқувчан демографик қатлам, улар дунёни кўришни, ўқиш ва тажриба тўплашни исташади. Ўрта ёшдан ўтганда, инсонларда маълум ёпиқлик, консерватизм шаклланиб бошлайди. Лекин, унгача, айниқса, ёшларда ташқи дунёга интилиш – бу фақат иқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлмаган ҳолат.

Ўзбекистонда, ёшларнинг ташқи дунёга интилиши замирида, назаримда, уч йирик омил мавжуд.

Биринчи омил – ижтимоий-иқтисодий зарурат ёки қийинчиликлар. Постсовет давлатлари орасида, бир одам бошига тўғри келадиган йиллик ёки ойлик ялпи ички маҳсулот улушига кўра, Ўзбекистон анча орқада. Расмий маълумотларга кўра, йиллик ЯИМ аҳоли жон бошига 1700 доллардан тўғри