Жаҳон | 08:18 / 02.06.2021
26525
1 дақиқада ўқилади

Америкалик миллиардер доллар ўрнини боса олувчи валютани айтди

Фото: Global Look Press

Хитой миллий валютаси – юан келгусида жаҳон савдосида энг кўп қўлланувчи валютага айланади. Бу ҳақда америкалик миллиардер, Bridgewater Associates инвестиция компанияси асосчиси Рэй Далио айтди

Далионинг прогнозига кўра, Хитой валютаси АҚШ долларига нисбатан «яшовчанроқ» бўлиб чиқади.

«Фикримча, келгусида одамлар қайси валютани қўллашни ўзлари танлайдилар ва мустаҳкам иқтисодий асосга эга валюталаргина рақобатбардош бўлади. Кўплаб давлатлар учун бу хавфга айланади», деб айтган миллиардер CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ иқтисодиёти нафақат юан мустаҳкамланиши, балки мамлакат ичидаги муаммолар, жумладан, америкаликларнинг кредитланиш даражаси ўсиши ҳисобига зарба остида қолиши мумкин.

Мавзуга оид