Жорий йил 3-7 июн кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10 даражага юқори бўлади.

Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳаво 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даража иссиққача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.