Ўзбекистон | 15:06 / 08.06.2021
7801
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда юк машинаси ағдарилиб кетди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 8 июнь куни соат 10:30 ларда, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 828-километрида, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи К.Б. МАЗ-516 русумли юк машинаси билан ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк машинаси йўлга ағдарилиб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат юк машинаси жиддий шикастланган. Таъкидланишича, юк машинасини йўлдан олиш чоралари кўрилган ва мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид