2021 йил 26-27 май кунлари Тошкентга навбатдаги иш сафари доирасида «VEON» компаниялари гуруҳининг бош ижрочи директори, «Unitel» МЧЖ (Ўзбекистондаги «Beeline» СБ) кузатув кенгаши раиси жаноб Каан Терзиоглу бошчилигида «VEON» компаниялари гуруҳи делегацияси давлат идоралари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан турли вазирлик ва ташкилотларда бир қатор учрашувлар ўтказди. Делегация таркибига «VEON» компаниялари гуруҳининг маслаҳатчиси Борис Тадич, «VEON» компаниялари гуруҳининг ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ҳукумат билан ўзаро алоқалар ўрнатиш ва комплаенс бўйича ижрочи вице-президенти («Vimpelkom» ОАЖ) Виктор Бирюков, «Beeline Uzbekistan» бош директори Анджей Малиновски ва «Beeline Uzbekistan»нинг давлат идоралари билан ҳамкорлик бўйича директори Сардор Мухамедалиев кирдилар.

Иш куни тартиби Россиянинг Ўзбекистондаги қайта тайинланган элчиси Олег Мальгинов билан учрашувдан бошланди. Дипломатга «Beeline Uzbekistan» янги бош директори Анджей Малиновски таништирилди. Келажакда ўрнатилган дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун яна бир бор икки томонлама келишув тасдиқланди.

Яна бир муҳим учрашув – Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг интернет-маконини либераллаштириш, «Beeline Uzbekistan»нинг мамлакатнинг рақамлаштиришда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар республиканинг ушбу соҳадаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар. «VEON» компаниялари гуруҳининг бош ижрочи директори Каан Терзиоглу маълумотига кўра, 2020 йилда компания Ўзбекистонга 50 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган ва интернет фойдаланувчилари учун хизмат кўрсатиш янада яхшиланган. Халқаро телекоммуникация холдинги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ташкилий ва институционал асосларини такомиллаштириш, профил инфратузилмасини ривожлантириш, кенг полосали интернетдан фойдаланишни кенгайтириш, мобил алоқа тармоғини ва бошқа телекоммуникация хизматларини яхшилаш ва модернизация қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларида иштирок этишда тайёрлигини таъкидлади. Учрашув якунларида икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича ишларни давом эттириш келишиб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан суҳбат чоғида меҳмонларга мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш, турли давлатлардан кутилаётган хорижий сайёҳлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, «Соғлом турмуш тарзи» лойиҳасининг ишга туширилиши, унинг доирасида ҳукумат аҳолига қадамлар учун пул тўлаши бўйича сўз юритилди. Таъкидланганидек, лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотни






















