Битирувчи талабаларга диплом олиш учун корхоналардан шартнома олиб келишни таъминлаш вазифаси юклатилмаган - Сенат
Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари битирувчиларидан бирор ташкилот ёки корхонадан уч томонлама шартнома тасдиқлатиб келиши талаб этилаётгани билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти.
Сенат Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминовнинг маълум қилишича, қўмита томонидан мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборилган. Ушбу сўровга Вазирлик ўз жавобини билдирди.
Унда қайд этилишича, олий таълим муассасаларига битирувчи курс талабаларидан диплом олиш учун иш берувчи корхоналардан шартнома олиб келиши юзасидан топшириқ берилмаган. Бироқ айрим олий таълим муассасаларида талабалардан иш берувчи корхоналардан шартнома талаб қилинаётган ҳолатлар бўлса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ишонч” телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.
Мазкур масала юзасидан турли эътирозлар юзага келмаслиги учун олий таълим муассасалари раҳбарияти ва масъул шахслар қатъий огоҳлантирилган.
“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим”, дейди Одилжон Иминов.
Мавзуга оид
13:32 / 19.12.2024
Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси мавжуд бўлмаган корхона билан шартнома тузган
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
07:31 / 14.09.2024
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир шартнома тасдиқланди
14:25 / 24.01.2024