Ўзбекистон | 09:26 / 14.06.2021
1922
2 дақиқада ўқилади

Дори воситалари тўхтатиб қолинди

Фарғона вилоятида 308 миллион сўмлик дори воситалари ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
        
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида “Лоғон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида муқаддам хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, 22 дона қоғоз қутиларда қиймати 308 миллион сўмлик 6 турдаги дори воситалари борлиги аниқланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ “Марғилон” ТИФ божхона постида экспорт қилиш тақиқланган 2 миллиард 348,9 миллион сўмлик 1014 тонна минерал ўғит товарлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид