Ўзбекистон | 08:36 / 17.06.2021
32485
2 дақиқада ўқилади
Собиқ МХХ марказий биноси сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги бир қатор йирик кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёни натижалари тўғрисида маълумот берди.
Айрим йирик кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:
- Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси бўйича 78,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “Metro Plaza” МЧЖ;
- Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “QUADRO IH DMCC” компанияси;
- Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ “Марказий бино” (собиқ МХХ биноси) бўйича 210,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “METROPOL GROUP” МЧЖ савдо ғолиби деб топилди.
Билдирилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.
Шу билан бирга, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖни хусусийлаштириш жараёнлари давом этаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024
Уйнинг энг арзон ижараси Туркманистонда, қиммати – Қозоғистонда
21:05 / 16.09.2024
Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
18:44 / 10.09.2024