Охирги йилларда хусусий секторга сотилаётган ёки фаолияти тугатилаётган давлат улушдорлигидаги корхоналар рўйхати кенгайиб бормоқда.
Хусусан, 2021 йил 3 июндаги «Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори билан бирданига 454 та корхона фаолиятини тугатиш белгиланди.
Қарорда истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар рўйхати келтирилиб, улар қонунчилик асосида тугатилиши белгиланган.
Нега очилди-ю, нега ёпилмоқда?
Ҳукумат қарорига асосан ёпиладиган давлат корхоналари орасида Ички ишлар вазирлигига қарашлилари 45тани ташкил этади. Эътиборни тортадиган жиҳати, уларнинг аксарияти ихтисослашуви бўйича вазирликнинг асосий функцияларидан анча узоқда.
Stat.uz сайти орқали мазкур корхоналар нималар билан шуғулланиши тўғрисида маълумот олишга уриниб кўрдик.
Масалан, фаолияти тугатилаётган корхоналардан бири – Навоий вилояти ИИБ ЖИЭБ улушидаги «Ғиштчи-75» ДУК. Оҳак ва қурилиш учун гипс ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона 2018 йил 5 январда очилган бўлиб, устав фонди 5,7 млрд сўмни ташкил этади.

Яна бир корхона – 100 фоиз улуши Жазони ижро этиш муассасасига тегишли, оҳак ва қурилиш учун гипс ишлаб чиқарувчи «Навоий экспорт» ДУК. Сайт маълумотларида келтирилишича, ушбу корхонанинг устав капитали 4,3 млрд сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, бундан 3 йил илгари тузилган корхоналардан яна бири – УЯ 64/1 муассасаси муассислигидаги «Шарқ-гавҳари текстил» ДУК (Тошкент вилояти) коржомалар ишлаб чиқаришга ихтисослашгани ва унинг устав фонди 5,2 млрд сўмни ташкил этиши кўрсатилган.

Фаолият бошлаганига 3 йил бўлган, қурилиш материаллари ишлаб чиқариши кўрсатилган Қашқадарёдаги















