Ражаб Тоййиб Эрдўған жорий йил охиригача Ўзбекистонга ташриф буюради
Туркия вице-президентининг Тошкентга ташрифи якунлари бўйича 58та банддан иборат бўлган Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташрифи режалаштирилган.
Туркия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Келгуси йилларда ушбу мақсадга эришиш йўлидаги ишлар амалга оширилади.
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Туркия вице-президенти Фуат Оқтой айтиб ўтган.
«Жорий йилнинг охирига қадар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларни, 2023 йилга келиб эса 5 миллиард долларни ташкил этади», дея таъкидлаган Фуат Ўқтой.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентга ташриф якунлари бўйича 58та банддан иборат бўлган Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу икки туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутади.
«Мулоқотнинг муҳим жиҳатларидан бири Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани имзолашдир. Анқара Тошкентни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бизнинг ҳамкорлигимиз ҳурмат ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланади. Ишончим комилки, 2021 йил Туркия-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш йили бўлади», деган Туркия вице-президенти.
Фуат Ўқтой Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташрифи режалаштирилганини ҳам айтиб ўтган.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Фуат Ўқтойни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
00:06 / 12.09.2024