09:00 / 30.06.2021
30192
Реклама

Кир ювиш машинасини қандай танлаш керак?

Қачонки янги кир ювиш машинасини харид қилиш эҳтиёжи туғилганда излаш жараёни бир неча ҳафтагача чўзилиши мумкин, ахир унинг турлари кўп, барчасининг нархи ва таснифи ўзгача, ҳар бир моделнинг ўз афзаллиги ва камчилиги мавжуд. Сиз учун танлов ва харид жараёнини енгиллаштириш мақсадида биз кир ювиш машинасини сотиб олаётганда эътибор бериш зарур бўлган асосий жиҳатларни тўплашга ҳаракат қилдик.

Шундай бўлдики, бугунги кунда кир ювиш машинасининг энг машҳур тури – бу горизонтал юкланишли автоматдир. Бундай моделларнинг асосий афзаллиги шундаки, уларни мебелнинг ичига қўйиш ва стол тагига ўрнатиш мумкин. Шунинг учун бундай кир машинасини харид қила туриб, сиз машина эшиклари очилганда ўтаётган инсонга халақит бермаслиги учун аввал мос келадиган жой ҳақида ўйлаб кўринг.

Танлаш мезонларига ўтаётганда биринчи бўлиб аҳамият бериш лозим бўлган нарса – максимал юкланишдир. Қандай барабан билан кир машинасини сотиб олиш яхшилигини тезроқ тушуниш учун эса оила аъзолари сонини санашдан бошлашни тавсия қиламиз.

Масалан, 3–4 кг максимал юкланишли моделлар учтагача аъзолари бор оилага мос келади. Агар барабан 4–6 кгга мўлжалланган бўлса, бундай модел 4 ва ундан ортиқ кишидан иборат оилаларга тўғри келиши мумкин.

Юкланадиган кирларнинг максимал оғирлигини аниқлайдиган асосий танлов мезонларидан бири – чуқурликдир. Сизларга мўлжални тўғри олишда ёрдамлашиш учун биз турли чуқурликдаги тўрт хил вариантни танлаб олдик:

1. Агарда сизнинг ювиниш хонангиз ёки фақат холлер учун мўлжалланган ерда бўш жой кўп бўлмаса,  8,5 кг максимал юкламали ва 47 сантиметрли чуқурликдаги LG AI DD кир ювиш машинасига эътибор қаратишингизни маслаҳат берамиз.

2. Агарда сиз катта кўрпалар, чойшаблар, ёстиқларни ювишни режалаштирган бўлсангиз, 8,5 кг сизга кам туюлаётган бўлса, 10,5 кг максимал юкламали ва 56 сантиметр чуқурликдаги сунъий интеллектли LG AI DD кир машинасини танланг.

3. Агар сизда фақатгина кир ювиш машинаси учун етарлигина жой бўлса ва ҳаттоки, металл қуриткичга ҳам жой топилмас, сизни 2таси 1да ечимига эга  – 56 сантиметр чуқурлик, кирларни ювиш учун 9 кг ва қуритиш учун 5 кг максимал юкланмали қуритиш функциясига эга LG'нинг кир ювиш машинасига эътибор қаратишингизни сўраймиз.

Кир ювиб бўлгач, мос келувчи режимни танланг: стандарт қуритиш, эҳтиёткор ёки дазмоллаш учун енгил қуритишни танлаб, қуриган кийимларни шкафга тахлаб қўяверинг.

4. Агарда сизларда янада ҳайбатлироқ техникани ўрнатишга бўш ер бўлса, шу билан бирга тез-тез болалар кийимларини ювсангиз ёки кундалик либослар билан нозик матолардан тикилган нарсаларни аралаштириб ювишни истамасангиз, иккита юкланма ва қуритиш функцияли LG TwinWash™ кир ювиш машинасини тавсия қиламиз. TwinWash™ да максимал юкланиш – асосий барабанда 12 кг, пастки барабанда 2 кг ва қуритиш режимида 8 кг.

Асосий барабанда кўрпа-тўшаклар ёки либосларнинг асосий ҳажми ювилиб турса, мини-барабанда нозик матоли ёки ички кийимларни ювиш мумкин. Натижада, одатий икки циклдаги кир ювиш жараёни бир вақтда тезда амалга ошади. 

Навбатдаги эътиборга олиш зарур жиҳат – ювиш сифати бўлиб, у фақат кир ювиш кукуни ёки кондиционер, шунингдек, қўлланилаётган технологияларга ҳам боғлиқ эмас. Бугунги кунда энг самарали технология – ёқимсиз ҳидлар, аллергенлар, бактерия ва микробларни йўқ қилувчи, шунингдек, ювилгандан сўнг ғижимликлар сонини камайтирувчи буғли ювишдир. Бу каби технологияли моделлар кўпроқ ёш болали ёки аллергиядан азият чекувчи инсонлар яшайдиган оилаларга мос келади. Агарда бундай категориядаги моделларни кўздан кечирадиган бўлсангиз, LG AI DD сериясига диққат қаратишингизни сўраймиз. Бунда  Steam+™  технологияси 99,9 фоизгача маиший аллергенларни бартараф қилади ва 30 фоизгача ғижимликлар сонини қисқартиради.

Сўзимиз якунида, ўрнатилган моторга боғлиқ бўлувчи иккита муҳим ҳолат – шовқин даражаси ва энергия самарадорликка албатта, эътибор қаратишни сўраймиз. Бошқача сўз билан айтганда, кир ювиш машинасида қандай мотор ўрнатилганига қараб, электр энергияси учун ҳар ойлик тўлов қийматини ва машина шовқини учун қўшнилар шикоятидан қочиш мумкинлигини аниқласа бўлади. Энг шовқинсиз, камҳарж ва узоқ муддатгача чидамли вариантлар бугунги кунда – тўғридан-тўғри ҳайдаш тизимига эга инвертор моторлардир. Бундай турдаги двигателга эга моделларда кирларни ювиш ва сиқиш вақтида шовқин даражаси 55 ва 70 дБ дан ошмайди. Мисол учун, инвертор моторли LG кир ювиш машиналарини танлаётганда сиз энергия истеъмолини қисқартирувчи ҳамда шовқин ва тебранишсиз ишлайдиган мотор учун 10 йиллик кафолатни қўлга киритасиз.

Умид қиламизки, мазкур кичик тавсиялар сизларга кир машина излашда ёрдам беради ва эндиликда дўконга харид учун келганингизда танлов янада осонроқ кечади.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top