Давлат божхона қўмитаси, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси бош инспектори Ҳасан Бойбеков божхона аудитига оид маълумотларни тақдим этади.

2020 йилда президент фармони имзоланиб, божхона органлари божхона аудитини ўтказиши белгиланди. Божхона аудити ташкил этилишининг асосий сабаби шундаки, илгари божхона идоралари тадбиркорлик субъектларининг барчасини ёппасига божхона назоратидан ўтказар эди. Божхона аудити жорий этилиши натижасида ёппасига назоратдан ўтказиш сони камайди.

Ўзбекистон 2020 йили «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш» халқаро Гёте конвенциясига аъзо бўлди. Бу конвенцияда божхона органлари ўз амалиётида божхона аудитини жорий этиши ва божхона назоратини божхона аудит усуллари орқали ўтказиши белгиланди.

Божхона аудитини жорий этишдан кўзланган мақсадлар нима?

Божхона аудитини жорий этиш мақсадларига тўхталинса, қуйидагиларни алоҳида қилиш мумкин:

  • Божхона расмийлаштирув вақти ва харажатларини қисқартириш;
  • Ҳалол тадбиркорларни рағбатлантириш, шунингдек,  халқаро шартномаларни Ўзбекистон қонунчилигига уйғунлаштириш.

Божхона аудити ўзи нима?

Божхона аудити товарлар чегара божхона постидан чиқариб юборилгандан сўнг божхона қонун-қоидаларига қай даражада риоя этилганини, молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган ҳужжатларни ўрганишдан иборат бўлган божхона назорат шаклидир. Бу назорат ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги қарорида кўрсатиб ўтилган мазкур амалиёт 1 майдан эътиборан амалиётга жорий этила бошланди.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Божхона аудитини амалга ошириш тартиби;
  • божхона аудитидан ўтказадиган ваколатли шахсларни танлаш;
  • божхона аудити тамойиллари ва усуллари;