Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Монополия мана шунақа бўлади” — чет эллик машҳур блогер Ўзбекистондаги машиналарни кўриб ҳайратга тушди
Исроиллик машҳур влогер, Nas Daily саҳифаси муаллифи Нусаир Ёсин Тошкентга келиб, мамлакатдаги автомобилларнинг деярли барчаси Шевроле брендига тегишли эканидан ҳайрон қолди.
“Дўстлар! Мен шундай юртдаманки, бу ерда деярли ҳамма машиналар – Шевроле! Беҳазил!
27 йилдан бери ҳукумат фақат битта машина тури сотилишига рухсат берган. Улар Шевролени танлашган. Мана, монополия қанақа бўлади.
Лекин биласизми... бир неча йил олдин бу мамлакат ўзгарган ва ҳозир дунёга очиқ. Энди кўчаларда бошқа русумдаги машиналар ҳам бор. Масалан, Hyundai, Mercedes ва ҳатто BMW.
Келинг ва Ўзбекистонни кўринг! Сиз бу ернинг халқини, масканларини ва... Шевролеларини севиб қоласиз!” – дейди Нусаир ижтимоий тармоқларга жойлаган видеосида.
Маълумот учун, араб влогер ижтимоий тармоқларда роппа-роса 1 дақиқалик видеолари билан машҳур. У Nas Daily номли саҳифасига 1 дақиқалик турли мавзулардаги мингдан ортиқ видеолар тайёрлаб жойлаган.
Нусаир Ёсин YouTube'да 3 миллион, Instagram'да 2,7 миллион, Facebook'да 2,6 миллион, TikTok'да 1,7 миллион обуначига эга.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026