Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзанди бошқа ҳудуддаги мактабда ўқишини истаган ота-оналар 1 августдан ариза топширишади - вазир ўринбосари
Фарзандини ўз микроҳудудидан ташқаридаги мактабда ўқитишни истаган ота-оналар 1 августдан бошлаб ариза топширишлари мумкин. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларнинг 5-7-синфларига қабуллар юзасидан халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул ходимлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов жорий йилдан йўлга қўйилаётган электрон шаклдаги қабул жараёни ҳақида гапириб ўтди. Тажриба-синов тариқасида жорий этилган электрон қабул икки босқичда амалга оширилади.
«Биринчи босқичда ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайди. Бунда ота-оналарга 3та мактабни танлаш имконияти берилади: биринчисида ота-она ўз микроҳудудидаги мактабни танлаши мумкин. Бунда 2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон плафторма орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга жойлашишлари кафолатланади», деди у.
Таъкидланишича, кейинги имкониятларда ота-оналар ўз хоҳишларига кўра бошқа ҳудуддаги мактабни танлаши мумкин. Яъни ота-оналар микроҳудуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.
Шу ўринда мутасадди Тошкент шаҳри билан чегарадош туманларда истиқомат қилувчи, фарзандини шаҳар мактабида ўқитишни истаган ота-оналар учун кўрсатмалар берди.
«Тошкент шаҳри билан чегарадош туманларда (Қибрай, Зангиота) болалар ўз микроҳудудларига кўра мактабларга жойлаштирилади. Агар ота-оналар фарзандлари пойтахт ҳудудидаги чегарадош туманларда жойлашган мактабларда таълим олишини истаган тақдирда, 1 августдан бошлаб ўша мактабларда бўш ўринлар мавжуд бўлса уларга ҳужжат топширишлари мумкин бўлади», дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:17 / 20.06.2025
2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бошланди
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025