«Юртимиз бўйлаб #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
ССВ маълумотига кўра, Ўзбекистонда эмлаш ишлари бошлангандан бери 4,3 миллиондан ортиқ вакцина қўлланган. Кунига ўртача 130-140 минг доза вакцина қўлланмоқда. Шу вақтгача 1-босқичда 2,5 млн, 2-босқичда 1,3 млн, 3-босқичда 422 мингдан ортиқ киши эмланган.
«Асрга татигулик тадбир»: Аҳолида вакцинацияга ишончсизликнинг сабаблари нимада?
Ўзбекистонда вазирлардан биринчи бўлиб Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинганди, 4 июнь куни у «Sputnik V» вакцинаси қабул қилган.

Июнь ойи охирларида собиқ соғлиқни сақлаш вазирлари Алишер Шодмонов (ҳозирда Тошкент тиббиёт академияси ректори) ва Анвар Алимов (ҳозирда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи) коронавирус инфекциясига қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.


2 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.












