Ўзбекистон | 16:38 / 09.07.2021
24573
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Японияга элчи бўлди

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У аввал ТИВда департамент бошлиғи бўлган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

М.Абдураҳмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган. Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси. 2004-2008 йилларда Ҳоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.

У 2004-2006 йилларда «Coca Cola Ichimligi O’zbekiston» компаниясида менежер лавозимида ишлаган. 2008-2018 йилларда «MTRUSTCo. Ltd» (Япония) бош директори бўлган.

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов 2018-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2021 йил апрелидан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид