Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон икки треншда 870 млн доллар эквивалентида евробондлар чиқаради
Молия вазирлиги Лондон фонд биржасига қиймати 870 миллион доллар бўлган иккита халқаро облигация жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Доллар тренш 10 йил муддатга, сўмда кўрсатилган евробондлар эса 3 ёки 5 йил муддатга берилади.
Ўзбекистон Молия вазирлиги Лондон фонд биржасида умумий қиймати 870 миллион доллар бўлган иккита суверен халқаро облигацияларни (евробондларни) жойлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Маълум бўлишича, доллар тренш 10 йил муддатга, сўмда кўрсатилган евробондлар эса 3 ёки 5 йил муддатга берилади.
Шунингдек, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Gazeta.uz’га берган интервьюсида 2021 йилда давлат бюджети тўғрисидаги қонунга биноан ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича янги имзоланган битимлар ҳажми белгиланган 5 миллиард доллар, ички қарзни жалб қилиш учун эса 500 миллион доллар миқдорида эканлигини таъкидлаб, евробондлар чиқарилиши ушбу лимит доирасида тақдим этилиши ҳақида гапирди.
«Aгар талаб яхши бўлса, биз тренш ҳажмини сўмда оширамиз ва доллар билан камайтирамиз. Aммо треншларнинг умумий миқдори 870 миллион долларни ташкил этади .
3,3 миллиард доллар (5 миллиарддан) инвестиция лойиҳалари учун, 1,7 миллиард доллар эса бюджет камомадини қоплаш учун жалб қилинмоқда. 1,7 миллиарддан биз 870 миллион долларни евробонд сифатида жалб қиламиз, қолган 830 миллион долларни эса бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларидан жалб қиламиз», – деди вазир ўринбосари.
Ўзбекистон мустақил тарихида биринчи марта 2019 йил 13 февралда 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирган.
Ўтган йилнинг ноябр ойида эса иккинчи бор Молия вазирлиги томонидан 10 йиллик муддат билан 555 миллион AҚШ доллари ва 3 йиллик 2 триллион сўмлик евробондлар Лондон фонд биржасига жойлаштирилганди.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022