Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўғли Сардорни молия ва иқтисодиёт масалалари бўйича бош вазир ўринбосари этиб тайинлади.

Ушбу лавозимни эгаллаб турган Гадиргелди Мушшиков эса Мердан Аннадурдиев ўрнига марказий банк раҳбари бўлди. 

Президентнинг бошқа фармони билан Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон олий назорат палатаси раиси лавозимидан озод этилди ва давлат хавфсизлик кенгаши таркибидан чиқарилди.

Бундан ташқари, у Туркманистоннинг мамлакатлар иқтисодий кенгашидаги вакили бўлди.

Довлет Ташлиев олий назорат палатасининг янги раиси этиб тайинланди.