Жамият | 15:34 / 12.07.2021
7748
1 дақиқада ўқилади

«Чиройли» авторақамлар савдоси бўйича 6 ойлик ҳисобот берилди

Ўзбекистонда ярим йил давомида сотилган «чиройли» авторақамлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди.

2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида avtoraqam.uzex.uz веб-сайтидаги онлайн-аукционлар орқали 139,1 млрд сўмлик 70 мингдан зиёд «чиройли» авторақам сотилди.

Республика товар-хомашё биржаси мазкур авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсганини маълум қилди.

Қайд этилишича, сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2 млн сўмга тенг бўлди.

Аввалроқ, 2020 йилда 262,6 млрд сўмлик 106 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилгани хабар қилинганди. 2019 йилда эса 36 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилган бўлиб, рақамлар савдосининг умумий суммаси 156,1 млрд сўмга тенг бўлганди

Мавзуга оид