Вазирлар Маҳкамасининг 4-сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларни сотиб олиш хизмати ишга тушди. 

Ҳозирда хизматдан Safe Road YHXX иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Унга кўра, аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги “чиройли” авторақамларнинг барчаси жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари — 7 млн сўмдан сотувга чиқарилган. Юридик шахслар эса “чиройли” авторақамларни сотиб олиш БҲМнинг 25 бараваридаги маблағга, яъни ҳозирда 10,3 млн сўмга тушади. 

Қайд этиш жоиз, 1-босқичда аввалроқ аукционга чиқарилган, бироқ ҳали сотилмаган рақамлар базага киритилган. 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб, исталган ҳарф комбинацияси ва рақамни терган ҳолда БҲМнинг 17 ёки 25 бараварини тўлаган ҳолда сотиб олиш мумкин бўлади.