Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон АҚШ афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш бўйича мурожаат қилмаганини билдирди
Аввалроқ Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган 9 минг нафар афғонистонликни ўз ҳудудларида жойлаштиришини сўрагани хабар қилинганди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган афғонистонлик қочқинларни мамлакат ҳудудида жойлаштиришни сўраб мурожаат қилмаганини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Америка томонидан ташқи ишлар вазирлигига расман бундай мурожаат келиб тушмади", - дейилади ТИВ хабарида.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги президент Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган 9 минг нафар афғонистонликни ўз ҳудудларида вақтинча жойлаштиришни сўраб мурожаат қилгани тўғрисида хабар берганди.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, афғонистонликларни қабул қилиш тўғрисидаги келишув Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик ҳақидаги янада кенгроқ келишувнинг бир қисми бўлиши лозим.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
11:34 / 28.04.2026