Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳовлисида 198 туп кўкнор етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ўз ҳовлисида 198 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 июль куни соат 12:00ларда, Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда туманнинг «Оқдарё» МФЙда яшовчи С.Р.нинг яшаш уйи тегишли тартибда кўздан кечирилган. Тадбирда С.Р. ҳовлисидаги экин майдонида 198 туп яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликни қонунга хилоф равишда экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЭКБнинг хулосасида, С.Р.нинг ҳовлисидан олинган 198 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, нам ҳолатдаги ўсимликлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлган кўкнор ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ тергов бўлими томонидан С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026