«Толибон» Туркияга огоҳлантириш билан чиқди
Таъкидланишича, «Афғонистонда мамлакат номидан қатъи назар, хориж кучларининг бўлиши тажовуз ҳисобланади ва уларга нисбатан Афғонистоннинг бир ярим минг нафар уламоси берган фатво асосида муносабатда бўлинади».
«Толибон» ҳаракати Туркия ҳарбийларининг Афғонистонда бўлишига кескин қарши чиқди.
«Туркия раҳбарларининг Қўшма Штатлар илтимоси ва қарорига мувофиқ мамлакатимизга қарши тажовузни давом эттиришини эълон қилиши бизда нафрат ва душманлик уйғотади ҳамда икки томонлама муносабатларга путур етказади», — дейилади ҳаракат баёнотида.
Толиблар раҳбарларининг таъкидлашича, «Афғонистонда мамлакат номидан қатъи назар, хориж кучларининг бўлиши тажовуз ҳисобланади ва уларга нисбатан Афғонистоннинг бир ярим минг нафар уламоси берган фатво асосида муносабатда бўлинади».
Қайд этилишича, «Туркия ҳукуматининг қарори енгилтаклик билан қўйилган қадам ҳисобланади ва миллат суверенитети, диний хавфсизлик ва миллий манфаатларга зиддир».
«Бундай қарор турк ва афғон халқлари орасида муаммо ва қийинчиликлар келтириб чиқариши сабабли биз Туркия ҳукуматини ҳар икки мамлакатга зарар етмаслиги учун бу қарордан воз кечишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
«Толибон»нинг таъкидлашича, унинг сиёсати «барча мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида энг яхши ва ижобий муносабатларга интилишдан иборат».
«Биз ҳеч кимнинг ишига аралашмаймиз ва бошқаларга ҳам бизнинг ишимизга аралашишга йўл қўймаймиз», — дея таъкидланади баёнотда.
Толиблар Туркия ҳукумати ўз қароридан қайтмайдиган бўлса, Анқара бунинг «оқибати учун жавобгар» бўлишини билдирган.
Май ойи охирларида АҚШ ва Туркия президентлари Жо Байден ва Ражаб Тоййиб Эрдўған НАТОнинг Афғонистондаги миссияси якунланганидан сўнг турк ҳарбийлари Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаши бўйича келишувга эришганди.
Июн ўрталарида Эрдўған Туркия АҚШнинг молиявий кўмагида Афғонистондаги ҳарбий контингентини сақлаб қолишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
08:50 / 03.01.2025
Туркия Украинада ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
19:24 / 31.12.2024
Туркия Сурияни электр энергияси билан таъминлашга ваъда берди
15:52 / 30.12.2024
Ўзбекистон маҳсулотлари Туркия порти орқали Европа ва Африкага экспорт қилиниши мумкин
08:51 / 30.12.2024