Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик битимини тузиш ва йиллик минтақалараро форум ўтказишни таклиф этди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари давлатлари ўртасида кўптомонлама Иқтисодий ҳамкорлик битимини тузиш масаласини қўшма экспертлик таҳлилидан ўтказишга доир ташаббусни илгари сурди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, президент савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш давлатларнинг устувор вазифаси эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, маҳсулот ва хизматлар ҳамда инвестицияларнинг эркин ҳаракати учун транспорт-коммуникация ва энергетика инфратузилмаларини шакллантириш ушбу масалалар ечимига амалий ҳисса қўшиши қайд этилган.
«Бунинг учун ота-боболаримиз мажлис ва қурултойлар, лойя жирға, васи мушаварат ва сабха каби йиғинларда тўпланганларидек, биз ҳам мамлакатларимиз ўртасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун инвестициявий ҳамкорлик ва кооперацияни чуқурлаштириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик минтақалараро форум ўтказишни таклиф этамиз.
Бундай мулоқотлар доирасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётларимиз салоҳиятини ривожлантириш ва уларнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни уйғунлаштириш имкониятини беради», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024