Болаларни даволаб савоб олмоқчи бўлган бола

Саидазизхон билан гаплашиб болаликнинг беғуборлигини ҳам, кексаликнинг донолигини ҳам кўриш мумкин. Бир муддат аввал оққонга чалиниб, оёқ-қўллари шишиб, юра олмай қолган бола шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан оёққа турди.

“Болага битта тикан кирса, онага ўн баравар оғриқ бўларкан. Ҳар куни ҳадикда яшайсиз. Бу касаллик шунга мажбур қиларкан. Ўғлим шифокор бўлмоқчи, болаларни даволамоқчи” деб кўзига ёш олади онаси. Бу дард Саидазизнинг орзуларини ҳам ўзгартирди. У келажакда савоб умидида болаларни даволамоқчи.

Саидазизхон Эшонхоновга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0904 9472 3057 таниши Элкан Сулаймонов номида

Виза: 4187 8000 0025 3997 онаси Шаҳноза Йўлдошева номида

Телефон: +998909908674 (онаси)

Шу дард менга келсин эди...

Намангандан даво истаб келган Ойдина умрининг келинлик давридай ширин палласида синовга учради. Жажжи чақалоғини меҳр билан парвариш қилишни истаса-да, унинг умри касалхоналарда ўтмоқда. Оталик меҳри сабаб қизи билан тенг азоб чекаётган Қудрат аканинг кўзларида чексиз мунгни кўриш мумкин.

“Илик кўчириш муолажаси ёрдам беришини айтишди. Ҳовлимизни сотувга қўйганман. Лекин қиммат операция бўлгани учун уйнинг пулиям етмас экан. Шу қизим тузалиб кетса бўлди. Ҳамма нарсага розиман. Шу дард менга келсин эди дейман, қизим қийналиб кетди” дея йиғлайди ота.

Йўлдошева Ойдинага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0604 6828 7777 Йўлдошева Ойдина номида

Сбербанк: 5469 5500 4781 3784 Йўлдошева Ойдина номида

Телефон: +998906939790 (отаси)

Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни хоҳламайман