-68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Улуғбек Рашидов иккинчи баҳсда сенсацион тарзда кореялик 3 карра жаҳон чемпиони, ушбу вазннинг биринчи рақамли вакили Ли Де Ҳунни қўшимча бўлимлардаги олтин очко эвазига 21:19 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Рашидов илк босқичда малилик Сейду Фофанадан (38:17) устун келганди.
Маълумот учун, Улуғбек турнирга 17-рақам остида сараланганди.










