Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда тош кўчиши оқибатида ўнга яқин инсон ҳалок бўлди
Маълумотларга кўра, қурбонлар 11 кишидан иборат туристлар гуруҳи бўлган.
Ҳиндистоннинг тоғли ҳудудида тош кўчиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Tribune India нашри хабар бермоқда.
"Киннаур районидаги Батсар маскани яқинида харсангтошлар қулаши натижасида камида тўққиз нафар турист ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, қурбонлар Сангладан Читкўлга кетаётган 11 кишидан иборат туристлар гуруҳи бўлган.
Тош кўчиши оқибатида Баспа дарёсидаги кўприк вайрон бўлган. Хабар қилинишича, кўчки давом этиши қутқарув ишларига халал бермоқда.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026