Давлат тест маркази хабарига кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол:

  • ҳар бири учун 2.1 баллдан;
  • максимал балл – 21 балл.

Математика – 10 та савол:

  • ҳар бири учун 2.1 баллдан;
  • максимал балл – 21 балл;

Ўзбекистон тарихи – 10 та савол:

  • ҳар бири учун 2.1 баллдан;
  • максимал балл – 21 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 20 та савол:

  • ҳар бири учун 3.15 баллдан;
  • максимал балл – 63 балл;

2-фан – 20 та савол:

  • ҳар бири учун 3.15 баллдан;
  • максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

Умумий ҳолда, 2021/22-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

ОТМга кириш тест синовлари 5 августдан бошланади