Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд.
Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олиш сўралмоқда.
Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Паспорт (ID карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
19:58 / 30.12.2025
Олий таълимда контракт тўлаш муддати 31 январга қадар узайтирилди
09:44 / 26.11.2025
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади
11:57 / 13.11.2025