Каттақўрғонда автобус ағдарилиб кетди. Икки йўловчи ҳалок бўлди
Автобус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни буриб, бошқарувни йўқотган. Ҳалок бўлганлардан бири 24 ёшда, 40-45 ёшлардаги иккинчи қурбоннинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Бугун, 31 июль куни соат 01:45ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, "Алижон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 71-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Э.У. "Yutong" русумли автобусда "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.
Натижада, автобус салонида бўлган 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган.
Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:46 / 07.10.2024
Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas аниқланди
14:09 / 07.10.2024
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган
12:23 / 07.10.2024
Фарғонада Lacetti уриб юборган шахс ҳалок бўлди
12:21 / 07.10.2024